Жанубий Корея парламенти мактабларда дарс вақтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Янги тартиб 2026-йил мартидан кучга киради.
Қонуннинг мақсади ўқувчиларни телефон қарамлигидан ҳимоя қилиш ва дарсларга эътиборни оширишдир. Тадқиқотларга кўра, кореялик ёшларнинг ярми смартфондан жуда кўп фойдаланади.
Эндиликда телефонлардан дарс пайтида фойдаланиш ман этилади. Фақат фавқулодда ҳолатларда ёки таълим учун зарур бўлса, улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Ўқитувчиларга мактаб ҳудудида телефонлардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқи берилади. Ногиронлиги бўлган ўқувчиларга эса махсус қурилмалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ота-оналар ва ўқитувчилар бу қарорни ижобий баҳоламоқда, чунки телефонлар ўқувчиларнинг ўқиш ва соғлиғига зарар етказмоқда. Бироқ баъзи мутахассислар бу муаммони тўлиқ ҳал қилмайди, деб ҳисобламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!