Токио Фудзи вулқони портлашига AI ёрдамида тайёрланмоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш604
Токио Фудзи вулқони портлашига AI ёрдамида тайёрланмоқда

Япония пойтахти Токиода расмийлар Фудзи тоғининг мумкин бўлган отилишига қарши тайёргарликни кучайтирди. Бу борада улар сунъий интеллект (AI) ва компьютер симуляцияларидан фойдаланган ҳолда, вулқон портлаши юз бериши мумкин бўлган энг ёмон сценарийни намойиш қилди, деб хабар беради Peopletalk.

Фудзи тоғи 1707 йилдан бери фаол отилмай келмоқда. Шу муносабат билан расмийлар портлашнинг кучи ва таъсирини кўрсатадиган видеоларни тақдим этди. Токиодаги ҳукумат видеосида айтилишича, вулқон “исталган пайтда огоҳлантиришсиз” портлаши мумкин.

Токио Фудзи вулқони портлашига AI ёрдамида тайёрланмоқда

Симуляция шуни кўрсатадики, вулқон кулининг тахминан 100 километр (62 миля) узоқликдаги пойтахтни бир неча соат ичида қоплаб, транспорт тизимининг ишлашини тўхтатиши, озиқ-овқат ва электр таъминотини узилиши, шунингдек, узоқ муддатли нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Видео якунида шундай сўзлар айтилади: “Биз фактларга, кундалик ҳаётимизда фалокатларга қарши чоралар кўришимиз лозим”. Шунингдек, видеода консерва озиқ-овқат ва биринчи ёрдам воситалари билан тўлдирилган оилавий ошхона ҳам кўрсатилган.

Токио ҳукумати ҳозирча Фудзи тоғининг отилиш белгиларини қайд этмаганини таъкидлади: “Симуляция аҳолига аниқ маълумот бериш ва фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ишлаб чиқилган”.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?