date

Мисрда йўловчи поезд ҳалокатида 3 киши вафот этди

Мисрда йўловчи поезд ҳалокатида 3 киши вафот этди

Мисрда яна бир йўл-транспорт фожеаси юз берди. Шимолдаги Матруҳ вилояти ҳудудида ҳаракатланаётган йўловчи поездининг бир нечта вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Кутилмаган бу ҳалокат оқибатида уч нафар киши ҳаётдан кўз юмди, яна 54 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий баёнотида қайд этилишича, поезд Искандария шаҳридан Мерса-Матруҳ йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда фожеа содир бўлган. Бир нечта вагон ағдарилиб, темир йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда ўнлаб одамлар шифохоналарга етказилган ва уларнинг соғлиғини тиклаш учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фожеадан кейин мамлакат раҳбарияти фавқулодда йиғилишга чақирди. Миср бош вазирининг саноат ва транспорт бўйича ўринбосари Камел ал-Вазир махсус комиссия тузишни буюрди. Ушбу қўмита ҳалокатнинг асл сабабларини аниқлаб, айбдорларга нисбатан қонун доирасида максимал жазо чораларини қўллаши кутилмоқда.

Ҳодиса мамлакат аҳолиси ва жамоатчилиги орасида катта ташвиш уйғотди. Айниқса, йўловчи поездлари орқали ҳар куни минглаб одамлар қатнайдиганини инобатга олганда, бундай ҳалокатлар хавотирли ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда йўловчи поезд ҳалокатида 3 киши вафот этди