Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида 28 августдан бошлаб оммавий тартибсизликлар ва намойишлар бошланди. Меҳнат шарт-шароитлари ва иш ҳақларини яхшилаш талаблари билан кўчаларга чиққан минглаб ишчилар шаҳар инфратузилмасига жиддий таъсир кўрсатди.
Расмий хабарларга кўра, намойишчиларнинг талаблари меҳнат ҳақини ошириш, иш шароитини яхшилаш ҳамда парламентни қайта ташкил этишга қаратилган эди. Бу норозиликлар давомида баъзи метро бекатлари ёқиб юборилди, пулли йўл терминаллари вайрон қилинди ва ҳукуматга тегишли муҳим инфратузилма элементлари зарар кўрди.
30 август куни эса Жакарта шаҳрида жамоат транспорти фаолияти қисман тўхтатилди. Транспорт ҳаракатига таъсир қилиши сабабли аҳоли кундалик ҳаракатини қийинлаштирди. Ҳозирда зарарни тиклаш ва нормал ҳаракатни қайта йўлга қўйиш учун махсус чора-тадбирлар амалга оширмоқда. Шаҳар кўчаларида тартибни таъминлаш мақсадида ҳарбий техника ва қўшимча ходимлар жалб қилинди.
Полиция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар намойишчиларни назорат қилиш жараёнида бир неча марта кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди. Бу чоралар тартибни тиклаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлгани таъкидланмоқда.
Намойишларнинг пайдо бўлиши ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий талабларини қондириш масаласи билан боғлиқлиги маълум қилинди. Тергов ва назорат органлари воқеаларнинг келгусида такрорланмаслиги учун, юзага келган тартибсизликлар бўйича турлича суриштирув олиб боришмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!