date

Санада амалга оширилган ҳужумда ҳусийлар раҳбарлари ҳалок бўлди

Санада амалга оширилган ҳужумда ҳусийлар раҳбарлари ҳалок бўлди

28 август куни Яман пойтахти Санада содир бўлган ҳалокатли ҳужум минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирди. Исроил ҳарбий кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида ҳусийлар бош вазири Аҳмад Ғалеб ар-Раҳавий ва бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, зарба ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган вақтда берилган. Бу пайтда Санадаги ҳусийлар раҳбарияти мамлакат сиёсати ва мудофаа масалалари бўйича муҳокамалар олиб бораётган эди. SABA агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси бир вақтнинг ўзида бир нечта нуқталарга зарба берган ва уларнинг барчасида юқори мартабали амалдорлар тўпланган бўлган.

Reuters агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳусийлар мудофаа вазири ва бош штаб қўмондони ҳам бор. Бу воқеа ҳаракатнинг сиёсий ва ҳарбий тузилмаси учун катта йўқотиш бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни ҳам Исроил Сана шаҳрига зарба берган, натижада камида 10 киши ҳалок бўлган, яна юзга яқин одам турли даражада жароҳат олган эди.

Ҳусийлар эса ўз навбатида Исроилга қарши доимий равишда ракеталар ва учувчисиз дронлар йўллаб келмоқда. Улар бу ҳаракатни Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш сифатида кўрсатмоқда. Шунингдек, Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ҳаракатланувчи халқаро савдо кемаларига ҳам ҳужум уюштириб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санада амалга оширилган ҳужумда ҳусийлар раҳбарлари ҳалок бўлди