date

Трампнинг сирли сурати: Q+ белгиси ва кескин шиорлар

Трампнинг сирли сурати: Q+ белгиси ва кескин шиорлар

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social платформасида ноодатий фотосуратни эълон қилди. Расмда Оқ уй раҳбари Ер шари манзараси фонида тасвирланган бўлиб, унинг чап қўли устида “Q+” белгиси акс этган.

Сурат устига “Дунё тез орада англайди. Келаётган жараённи ҳеч нарса тўхтата олмайди”, деган ёзув ҳам жойланган. Бироқ Трамп ушбу постнинг аслида нимага ишора қилаётганини очиқламади.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, фотосуратдаги иборалар ва “Q+” рамзи Qanon ҳаракатининг шиорларига яқин. Мазкур конспирологик ғоя тарафдорлари дунёни гўё Демократик партиянинг иблисга сиғинадиган ва педофилия билан шуғулланувчи сиёсий элита назорат қилади, деб ишонишади. Уларнинг назариясига кўра, Трамп АҚШ ҳарбий раҳбарияти таклифи билан айнан шу тузилмага қарши кураш олиб бораётган шахс сифатида кўрилади.

Қизиғи шундаки, бу пост Трампнинг вафоти ҳақида тарқалган хабарлар ортидан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг илк кунида эълон қилинди. Шу боис сиёсий доираларда ҳам, оммавий ахборот воситаларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Муттахассислар фикрича, Трампнинг ушбу сирли постини айримлар сиёсий сигнал сифатида баҳолаши мумкин. Бироқ аниқ маъноси ва қайси мақсад билан эълон қилингани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг сирли сурати: Q+ белгиси ва кескин шиорлар