date

Афғонистонда кучли зилзила: 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистонда кучли зилзила: 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Афғонистон шарқида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 2 800 дан зиёд одам жароҳат олди. Расмийларнинг маълум қилишича, зилзила ярим тунди, 10 километр чуқурликда юз берган. Қутқарувчилар қулаб тушган уйлар остида қолганларни излашда давом этмоқда.

Кунар ва Нангарҳор вилоятларида энг кўп талафот қайд этилди. Айрим қишлоқлар бутунлай вайрон бўлгани, тоғли ҳудудларда алоқа воситалари ишламаётгани сабаб қутқарув ишлари қийналгани айтилмоқда. Ҳарбий вертолётлар жароҳатланганларни шифохоналарга етказмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ёрдамга чақирди. Расмийларнинг таъкидлашича, минглаб оилалар уй-жойсиз қолган. Бироқ ҳозирча ҳеч бир хорижий давлат расмий ёрдам таклиф қилмаган.

Афғонистон сўнгги йилларда бир неча марта ҳалокатли зилзилаларга дуч келди. 2022 йилда рўй берган 6,1 магнитудали зилзилада мингга яқин одам ҳалок бўлганди. Мамлакатда гуманитар инқироз давом этаётгани боис, халқаро ташкилотлар бу табиий офатнинг оқибатларини енгиллаштириш учун кўмак зарурлигини қайд этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда кучли зилзила: 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлди