date

Британия қироли ва қироличаси Ўзбекистон мустақиллиги билан тантанали табриклади

Британия қироли ва қироличаси Ўзбекистон мустақиллиги билан тантанали табриклади

Буюк Британия Қироли Чарльз III ва қиролича Камилла Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда бутун халқимизга Мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклар йўлладилар.

Британия монархи ўз мактубида Ўзбекистоннинг давлат суверенитетини қўллаб-қувватлаш, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги интилишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Мен ва рафиқам Сиз Жаноби Олийларига ва Ўзбекистон халқига Мустақиллик кунингиз муносабати билан самимий табрикларимизни йўллашдан мамнунмиз», — дейилади қирол томонидан йўлланган табрик мактубида.

Чарльз III Ўзбекистонни Буюк Британия учун муҳим ҳамкор сифатида баҳолар экан, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро англашув, ҳурмат ва ишонч руҳидаги муносабатлар келгусида янада ривожланишига ишонч билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия қироли ва қироличаси Ўзбекистон мустақиллиги билан тантанали табриклади