date

Саудия ва Ироқ Ҳиндистонга нефть етказишни тўхтатди

Саудия ва Ироқ Ҳиндистонга нефть етказишни тўхтатди

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси ва Ироқнинг давлатга қарашли SOMO корпорацияси Ҳиндистондаги йирик Nayara Energy компаниясига нефть етказиб беришни чеклади. Бу қарор Европа Иттифоқи томонидан Россия билан ҳамкорлик сабабли киритилган санкциялар ортидан қабул қилингани таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, Nayara Energy — асосий акциялар пакети Россиянинг “Роснефть” компаниясига тегишли — ҳар ойда тахминан 3 миллион баррел атрофида Саудия ва Ироқ нефтини импорт қилиб келар эди. Бироқ август ойида вазият кескин ўзгарди: компанияга фақат Россиядан нефть келтирилди. Бошқа давлатлар етказиб беришни тўхтатгани сабаб, иш фақат Москва билан чегараланди.

Натижада, Вадинаҳ шаҳрида жойлашган нефть қайта ишлаш заводи иш фаолиятини 70–80 фоизгача қисқартиришга мажбур бўлди. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш ҳажмига, балки ички ва ташқи бозордаги маҳсулот танқислигига ҳам таъсир кўрсатди.

Таъкидланишича, компания ҳозирда сотувдаги қийинчиликлар ва транспорт билан боғлиқ муаммоларни енгиш учун “қора флот” — яширин танкерлар хизматидан фойдаланишга ўтган. Бундай схема расмий равишда қонунан ман этилган бўлмаса-да, халқаро бозорда шаффофлик ва хавфсизликка доир саволларни кун тартибига чиқармоқда.

Шу билан бирга, АҚШ Ҳиндистоннинг Россиядан нефть олишини қаттиқ танқид қилмоқда. Президент Дональд Трамп август ойида Нью-Делини Москва билан алоқаларини чекламасликда айблаб, жавоб сифатида Ҳиндистон маҳсулотларига қўшимча 25 фоиз бож жорий қилди.

Мазкур бож асосан кийим-кечак, қимматбаҳо тошлар, мебель ва пойабзал каби маҳсулотларга татбиқ этилди. Экспертлар бу қарор икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия ва Ироқ Ҳиндистонга нефть етказишни тўхтатди