date

Германия визаси билан 45 афғонистонлик қонуний йўл билан киритилди

Германия визаси билан 45 афғонистонлик қонуний йўл билан киритилди

1 сентябрь куни Германия яна бир гуруҳ афғонистонлик фуқароларни қабул қилди. “Deutsche Welle” тарқатган маълумотга кўра, мамлакатга кириш ҳуқуқига эга бўлган 45 нафар афғонистонлик Ганновер аэропорти орқали кириб келди.

Маълумотларга кўра, улар Покистон пойтахти Исломободдан йўлга чиқиб, Истанбул орқали парвоз қилган ва ниҳоят Германияга етиб борган.

Германия Ички ишлар вазирлиги вакили таъкидлашича, ушбу шахслар суд қарорлари асосида виза олишган. Шу боис улар мамлакатга кириш ва хавфсизлик назоратларидан муваффақиятли ўтган.

“Барча афғонистонликлар қабул ва хавфсизлик бўйича зарур текширувлардан тўлиқ ўтди”, — дея маълум қилган вазирлик вакили.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Покистон ҳудудида 2100 дан ортиқ афғонистонлик яшаб турибди. Улар Германияга кириш визасига эгалигини таъкидлаб, парвоз навбатини кутмоқда. Айрим оилалар Исломободда ойлаб, ҳатто йиллаб яшаб қолган.

Мутасаддиларнинг фикрича, ушбу жараён Германиянинг гуманитар сиёсатининг бир қисми бўлиб, хавф остида қолган шахслар учун янги имконият эшикларини очади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия визаси билан 45 афғонистонлик қонуний йўл билан киритилди