date

Америка брендларига халқаро мижозлар қизиқиши пасайиб кетмоқда

Америка брендларига халқаро мижозлар қизиқиши пасайиб кетмоқда

Хориждаги истеъмолчиларнинг Америка брендларига бўлган қизиқиши сезиларли даражада камайгани аниқланди. Бу ҳақда McDonald’s компанияси бош директори Крис Кемпчински CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Кемпчински таъкидлашича, бунга асосий сабаб дунё бўйлаб одамлар орасида Қўшма Штатлар обрўсининг пасайиши билан боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар Америкага ва унинг брендларига бўлган қарашларини қайта кўриб чиқмоқда.

"Биз тўртта глобал истеъмолчи сўровини ўтказдик. Унда бизнинг мақсадимиз шундай саволларга жавоб олиш эди: «Америка мамлакат сифатида сизни қандай ҳис қилишингиз? Америка брендларига қандай муносабатдасиз? McDonald’sга қандай қарашингиз бор?». Сўров натижалари шуни кўрсатдики, Америка ва унинг атрофидаги аура бироз хиралашган ва пасайган ҳолатда экан”, деди у.

Шу билан бирга, Кемпчински таъкидлади, ушбу истеъмолчилар идрокининг ўзгариши McDonald’s компанияси фаолияти ва мижозларга хизмат кўрсатишига таъсир қилмаган. Яъни, бренднинг халқаро миқёсдаги эътибори ва машҳурлиги барқарорлигини сақлаб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка брендларига халқаро мижозлар қизиқиши пасайиб кетмоқда