date

Хитойда кўзгули қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хитойда кўзгули қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хитой яна бир инновацион энергетика лойиҳаси билан дунё жамоатчилиги эътиборига тушди. Мамлакатнинг Ганцу провинциясида дунёдаги биринчи кўзгули қуёш электр станцияси расман ишга туширилди.

Мазкур станцияда 30 мингга яқин катта кўзгулар қуёш нурларини 200 метр баландликдаги махсус минорага йўналтиради. У ерда юқори ҳароратдаги нурлар ёрдамида туз эритмаси қиздирилади. Қиздирилган туз эритмаси орқали буғ ҳосил қилинади ва бу турбиналарни айлантиришга хизмат қилади.

Лойиҳанинг қуввати ҳақиқатан ҳам катта. Станция йилига тахминан 1,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш қудратига эга. Бу кўрсаткич қарийб 170 минг хонадоннинг электр эҳтиёжини қоплашга тўлиқ етади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда кўзгули қуёш электр станцияси ишга туширилди