Индонезия пойтахти Жакартада юзлаб аёллар пушти кийим кийиб, қўлларида супурги билан парламент олдида намойиш ўтказди. Улар давлат маблағларининг исрофгарчилиги ва полиция зўравонлигига қарши чиқиб, супургини “давлатдаги кирларни супуриб ташлаш” рамзи сифатида ишлатишди.
Намойишлар икки ҳафтадан бери давом этмоқда. Улар ҳаёт қимматлашуви ва депутатларнинг ортиқча имтиёзлари сабабли бошланган. Расмий маълумотларга кўра, август охирида бўлиб ўтган норозиликларда камида 10 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ одам шифохонага ётқизилган.
Президент Прабово Субианто дастлаб Хитойга сафарани бекор қилишини айтган эди, бироқ кейинчалик Пекинда ўтказилган ҳарбий парадда қатнашгани кўрилди. У депутатларнинг айрим имтиёзларини қисқартиришини ваъда қилди, аммо намойишчилар бу қарорни етарли деб ҳисобламаяпти.
БМТ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Индонезия ҳукуматини намойишларга зўравонлик билан жавоб бергани учун танқид қилди. Мутаҳассислар эса халқ кенгроқ ислоҳотлар – тенглик, таълим, қишлоқ хўжалиги ва адолатли иқтисодий имкониятларни кутётганини айтмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!