date

Суданда кўчки бутун қишлоқни вайрон қилди

Суданда кўчки бутун қишлоқни вайрон қилди
Суданнинг Дарфур минтақасидаги Марра тоғларида кучли ёмғирлар оқибатида кўчки юз берди. БМТ маълумотига кўра, камида 370 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Маҳаллий аҳоли эса минг нафаргача одам ҳалок бўлгани ҳақида айтмоқда.

Кўчки Тарсеен қишлоғининг катта қисмини вайрон қилди. Қутқарувчилар ҳозирча фақат тўққиз кишининг жасадини топишга муваффақ бўлишди. Қишлоқда юзлаб оилалар яшаган ва кўплаб одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолган.

БМТ қутқарувчилар, озиқ-овқат, сув ва бошқа ёрдамларни юбормоқда. Аммо тоғли ҳудудга бориш жуда қийин: ёмғир ва ёмон йўллар қутқарув ишларини секинлаштирмоқда. Ҳаво орқали ёрдам етказиш режалаштирилган.

Дарфур губернатори бу воқеани “катта фожиа” деб атади ва халқаро ҳамжамиятни зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Суданда кўчки бутун қишлоқни вайрон қилди