Дональд Трамп бераётган ваъдага кўра, унинг маъмурияти ҳукумат тепасига келиши билан, АҚШ ташқи сиёсатда янги йўналиш олади. Бу ҳақда Sputnik сайти хабар берди.
"Бизнинг ташқи сиёсатимиз янгича йўналишга муҳтож", — деб айтган Трамп Орландода ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилар экан.
Трамп, шунингдек, "чет эл давлатларини қайта қургандан кўра, ўз мамлакатимизни қайта қурамиз", дея таъкидлаган.
"Биз узоқ вақтгача бир мамлакатдан иккинчисига масъулиятсиз бостириб киришларни амалга оширдик, у давлатлар ҳақида сизларнинг кўпчилигингиз эшитмагансиз ҳам, бу ақлсизлик ва бу барҳам топиши керак! Трамп маъмурияти энг аввало АҚШ миллий манфаатлари ҳақида қайғуради", — дея таъкидлаган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 8 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларда АҚШ президенти этиб сайланган эди. У 20 январ куни қасамёд қабул қилгач, ўз президентлик ваколатларини қабул қилиб олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади