Ҳиндистоннинг Удайпур шаҳрида суд тери ранги сабаб аёлни ёқиб юборган эркакка ўлим жазоси тайинлади. Судья бу жиноятни “инсониятга қарши” ва “энг даҳшатли ҳолатлардан бири” деб баҳолади.
Марҳума Лакшми ҳаётининг сўнгги кунларида полицияга ва шифокорларга эрининг уни қоратанлилиги учун доим ҳақорат қилганини айтган. 2017-йилда эри унга “тери оқартирувчи дорӣ” сифатида суюқлик суртиб, кейин уни оловда ёқиб юборган. Оғир куйган Лакшми шифохонада вафот этган.
Суд жараёнида аёлнинг эрига қарши далиллар келтирилди. Прокурор бу ҳукмни “тарихий” деб атади ва у жамият учун огоҳлантириш бўлишини таъкидлади.
Ҳукм Ҳиндистонда тери ранги бўйича камситиш муаммосини яна бир бор очиб берди. Мамлакатда оқ танли бўлишга ортиқча эътибор ва тери оқартирувчи маҳсулотларга талаб жамиятда катта босим туғдираётгани қайд этилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!