date

Лондон Украина армияси учун 1 миллиард фунтлик ёрдам берди

Лондон Украина армияси учун 1 миллиард фунтлик ёрдам берди

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Киевга ташрифи давомида музлатилган Россия активларидан фойдаланган ҳолда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

3 сентябр, чоршанба куни Британия вазири Россия Федерациясидан олиб қўйилган маблағлар 1 миллиард фунт стерлингдан ортиқ миқдорда қурол-яроқ ва бошқа ҳарбий воситалар сотиб олишга сарфланганини маълум қилди.

Шу йўл орқали Украинага юз минглаб артиллерия оқ-дорилари, юзлаб зенит-ракета тизимлари ва қуроллар учун эҳтиёт қисмлар тақдим этилиб, шунингдек, ҳарбий техника ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш бўйича янги шартномалар тузиш имконияти яратилди, деб хабар берди Буюк Британия ҳукумати расмий веб-сайти.

Сўнгги 50 кун ичида Украина Буюк Британиядан 4,7 миллион ўқ-дорилар, 60 минг артиллерия оқлари, ракеталар ва ракета тизимлари, 2,5 мингдан ортиқ дронлар, 200 дан ортиқ электрон уруш воситалари, 100 та бирлик енгил қуроллар, 30 та махсус техника ва ҳаво мудофааси учун қўшимча жиҳозлар олгани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон Украина армияси учун 1 миллиард фунтлик ёрдам берди