date

Эндиликда шифокорлар юрак касалликларини 15 сонияда аниқлайди

Эндиликда шифокорлар юрак касалликларини 15 сонияда аниқлайди

Британиядаги тиббиёт мутахассислари сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиб, юрак хасталикларини фақат 15 сонияда аниқлай оладиган замонавий стетоскопни яратдилар. Бу инновацион қурилма юракнинг тўлиқ ишлаши ва қон оқимини самарали таҳлил қилиб, олинган маълумотларни SI (сунъий интеллект) ёрдамида смартфонга чиқариб беради.

Қурилма аллақачон 12 мингдан ортиқ беморда синовдан ўтказилган ва натижалар ҳайратланарли бўлди. Таҳлиллар кўрсатдики, юрак етишмовчилигини аниқлаш имконияти икки баробарга ошган, атриял фибрилатсияни аниқлаш эса уч бараварга ўсган. Бу эса тиббиёт соҳасидаги янги технологик тараққиётнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, бу қурилма бошида сезилмайдиган, яширин юрак касалликларини ўз вақтида кашф этиш имконини беради. Натижада беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, асоратлар пайдо бўлишидан олдин даволанишни бошлаш имконияти яратилади.

Қурилма жорий этилиши билан, юрак касалликлари диагностикасини анча тезлаштириш ва самарадорликни ошириш мумкин бўлади. Бу эса нафақат шифокорлар учун, балки юрак муаммоларига дуч келган беморлар учун ҳам ҳаётда муҳим қадам ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эндиликда шифокорлар юрак касалликларини 15 сонияда аниқлайди