Португалиянинг пойтахти Лиссабонда йўловчи трамваи иштирокида йирик бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Чоршанба куни кечқурун трамвайлардан бири катта тезликда пастга қараб тушиб, бурилишда бино га урилди. Расмий маълумотларга кўра, камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 20 дан ортиқ йўловчи жароҳат олган.
Гувоҳларнинг айтишича, трамвай бирдан назоратдан чиқиб, пастга қараб тўхтовсиз ҳаракатланган. Кучли портлашга ўхшаш овоз эшитилиб, қора тутун кўтарилган. “Одамлар қичқирди, кўпчилик ёрдамга югурди. Жуда қўрқинчли ҳолат эди”, — деди ҳодисани кўрган сайёҳ.
Пастки вагонда бўлган йўловчилар ҳам катта хавф остида қолишди. Маҳаллий аҳоли ва гувоҳлар тез ёрдам етиб келгунча қутқарув ишларига қўшилган.
Ҳодиса жойига полиция ва ўт ўчириш бригадалари етиб келиб, жабрланганларга ёрдам кўрсатди. Ҳукумат воқеа қурбонлари хотирасига миллий мотам куни эълон қилди. Мутаҳассислар эса ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошлаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!