date

Россия: Ғарб қўшинлари Украинага кирмайди

Россия: Ғарб қўшинлари Украинага кирмайди
Россия Украинада хорижий қўшинлар жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги таклифларни рад этди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Украина хавфсизлигини Европа ёки Америка ҳарбийлари таъминлаши мумкин эмас.

Бу баёнот Парижда ўтган саммитдан кейин билдирилди. Саммитда 26 давлат уруш тўхтатилгач, Украинага қуриқлик, денгиз ёки ҳаво йўли орқали қўшин юборишга тайёрлигини айтди. АҚШ президенти Доналд Трамп эса ёрдам кўпроқ ҳаво орқали берилиши мумкинлигини маълум қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский асосий мақсад урушни тўхтатиш ва ундан кейин хавфсизлик кафолатларини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.

Шу билан бирга Россия ҳужумларини давом эттирмоқда. Украина шимолида миналарни тозалаётган икки киши ҳалок бўлди. НАТО бош котиби Марк Рютте Россия бошқа давлатларнинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги қарорига аралаша олмаслигини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия: Ғарб қўшинлари Украинага кирмайди