date

Индонезияда норозиликлар: қўшни давлатлардан ноодатий ёрдам

Индонезияда норозиликлар: қўшни давлатлардан ноодатий ёрдам
Индонезияда ҳаёт қимматлиги ва тенгсизликка қарши норозиликлар давом этмоқда. Вазирият Gojek компанияси етказиб берувчиси полиция машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўгач кучайди.

Қўшни давлат фуқаролари индонезиялик ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун овқат буюртма қилмоқда. Улар Grab ва Gojek иловалари орқали курьерларга таом юбриб, уни ўзларига олиб қолиш ёки бошқалар билан улашишни сўрамоқда.

Малайзия, Сингапур, Филиппин ва Таиланд фуқаролари бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг айтишича, бу индонезияликлар билан бирдамлик кўрсатишнинг энг оддий йўли.

Индонезиялик ҳайдовчилар бундай ёрдам учун миннатдорлик билдираб, чет элдан келаётган буюртмалар ҳозирги оғир вазиятда уларга катта енгиллик бўлаётганини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда норозиликлар: қўшни давлатлардан ноодатий ёрдам