Дональд Трамп АҚШнинг Мобил шаҳридаги (Алабама штати) тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, Мишель Обаманинг у ҳақидаги гапларига ўз муносабатини билдирди. Гап шундаки, Барак Обаманинг рафиқаси республикачининг АҚШ президенти лавозимини эгаллаши Америка халқининг мамлакатдаги янгиланишларга бўлган умидларини чиппакка чиқаришини айтганди. "Кун" нашри шу ҳақида хабар бермоқда.
"Кеча Мишель Обама умидлар чипакка чиққанини айтди. Тушунишимча, у келажак ҳақида эмас, ўтмиш ҳақида гапирди. Бизда эса, аксинча, катта умидлар ва улкан салоҳиятлар мавжуд. Биз мисли кўрилмаган буюк давлат бўламиз", - дея ишонч билан таъкидлади Трамп.
"Сценарий ҳозирча ёзилмаган. Биз эртага тарихнинг қайси боби ўзгаришини билмаймиз. Бироқ узоқ йиллар давомида биринчи марта шуни аниқ биламизки, бу саҳифаларнинг ҳар бири сиз томонингиздан ёзилади", - дея ваъда берди республикачи ўн минглаб тарафдорларига юзланиб.
"Яқинда турмуш ўртоғим Мелания билан Оқ уйда бўлдик. Президент ва унинг аёли биз билан жуда яхши муомала қилишди. Умид қиламанки, Мишель Обама бошқа нарсани назарда тутган ва шунчаки ўз фикрини нотўғри баён этган", - дея қўшимча қилди Трамп.
Мишель Обама жума куни Опра Уинфрига берган интервьюсида Оқ уйга Трампнинг келиши Барак Обама даврида 8 йил давом этган "умидлар ва ўзгаришлар" даврига чек қўйишини айтган. "Ҳозир биз умидсизлик нима эканини ҳис қилмоқдамиз", - деган 44-давлат раҳбарининг турмуш ўртоғи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди