date

7 ойда минглаб ўзбекистонликлар Кореяга йўл олди

7 ойда минглаб ўзбекистонликлар Кореяга йўл олди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида 18,6 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Корея Республикасига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 минг кишига ёки қарийб 52 фоизга кўп.

Сафарлар мақсади турлича бўлиб, асосий йўналиш туризм ҳисобланади. Жорий йилнинг 7 ойида қуйидагича тақсимланган:

  • саёҳат – 12 836 нафар,

  • қариндошлар билан кўришиш – 3 734 нафар,

  • ўқиш учун кетганлар – 1 789 нафар,

  • хизмат сафари – 224 нафар,

  • даволаниш мақсадида борганлар – 33 нафар.

Кўриниб турибдики, Кореяга қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 7 ойда минглаб ўзбекистонликлар Кореяга йўл олди