date

Сиднейдаги соҳилни акула босди: бир одам ҳалок бўлди

Сиднейдаги соҳилни акула босди: бир одам ҳалок бўлди
Сиднейда катта акула ҳужуми оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди. У Long Reef пляжида дўстлари билан чўмилаётган пайтда ҳужумга учради. Қутқарувчилар уни қирғоққа олиб чиққан бўлса-да, ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Жабрланувчи атиги ярим соат сувда бўлган, ҳужум эса қирғоқдан 100 метр узоқликда содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳодиса ортидан Шимолий пляжлар ҳудудидаги бир нечта машҳур соҳиллар ёпилди. Мутаҳассислар пляжлар 24 дан 72 соатгача ёпиқ қолишини кутмоқда. Полиция эса айнан қайси турдаги акула ҳужум қилганини аниқлашга уринмоқда.

Сиднейда охирги маротаба ўлимга олиб келган акула ҳужуми 2022-йилда қайд этилган эди. Австралияда эса йилига ўртача 20 та шундай ҳолат содир бўлади. Бу воқеа яна бир бор мамлакатда акулалар хавфини эслатиб қўйди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиднейдаги соҳилни акула босди: бир одам ҳалок бўлди