date

Макронга Исроил эшиклари ҳозирча ёпиқ қолмоқда. Сабаб нима?

Макронга Исроил эшиклари ҳозирча ёпиқ қолмоқда. Сабаб нима?

Исроил ҳукуматининг қатъий баёноти Париж ва Тел-Авив муносабатларига совуқлик киритди.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Франция президенти Эммануел Макронни «ножаланган шахс» сифатида эълон қилди. Унга кўра, бу қарор Макроннинг «Исроилга қарши чиқиши» ортидан қабул қилинган.

Сабаб эса Франция раҳбарининг Фаластин давлатини тан олиш таклифидир. Саарнинг таъкидлашича, Макрон Исроилга фақат Париж бу ғоядан воз кечган тақдирдагина ташриф буюриши мумкин.

Бу ҳолат Францияда салбий кайфият уйғотди.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху эса ижтимоий тармоқда кескин фикр билдирди:

«Биз Макроннинг 7 октябрдаги қонли воқеалардан сўнг Тел-Авив яқинида Фаластин давлатини тан олиш режасини қоралаймиз. Бу террорчиликни кучайтиради ва Ғазодаги каби Эрон таъсиридаги янги режим пайдо бўлиш хавфини келтириб чиқаради», — деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макронга Исроил эшиклари ҳозирча ёпиқ қолмоқда. Сабаб нима?