Исроил армияси 2023 йилнинг 7 октябрь кунидан бошлаб Ғазога уюштирган ҳарбий ҳаракатлари натижасида ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда тахминан 19 минг фаластинликни қўлга олгани маълум қилинди.
Сўнгги 24 соат давомида Исроилнинг Ғазога уюштирган янги ҳужумлари оқибатида 69 фаластинлик ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳисоботда айтилишича, Исроилнинг ҳибсга олишлари Ғарбий Соҳилда амалга оширилган бўлиб, бу рақамга Ғазода яшовчи аҳоли кирмаган. Ҳибсга олинганлар орасида 585 нафари аёллар ва 1 550 нафардан зиёд болалар эканлиги қайд этилган.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроил қамоқхоналарида 46 нафари Ғазодан бўлган 77 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, шунингдек, қамоқхоналарда ҳалок бўлган, аммо кимлиги ошкор этилмаган яна ўнлаб ғазоликлар борлигига эътибор қаратилмоқда.
Сентябрь ойи бошида Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар сони тахминан 11 100 нафарга етган. Улар орасида 49 нафари аёллар ва 400 нафари болалар, шунингдек, 3 577 нафар фаластинлик маъмурий ҳибсга олингани маълум қилинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!