date

Илон Маск тарихда илк триллионер бўлиши мумкин

Илон Маск тарихда илк триллионер бўлиши мумкин

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск ўз молиявий салоҳиятини 1 триллион доллардан ортиққа ошириши эҳтимоли юқори — компания унга тарихдаги энг қиммат ва катта аҳамиятли битимни таклиф қилди.

Ҳозирги пайтда Маскнинг умумий бойлиги $428 миллиардга баҳоланмоқда. Янги акциялар ва махсус бонуслар эвазига, экспертлар тахмини бўйича, унинг молиявий активлари яна тахминан $900 миллиардга қўшилиши мумкин, бу эса уни дунёда биринчи триллионер қилиш салоҳиятига эга.

Tesla директорлар кенгаши Маскни камида 2030 йилгача бош директор лавозимида сақлаб туришни режалаштирган. Бу имконият, масалан, компаниянинг бир қатор улкан ва стратегик мақсадларини амалга ошириши орқали берилади. Жумладан, 10 йил ичида компания капитал қийматини 1,1 доллардан 8,5 триллион долларгача кўтариш, 2035 йилгача 20 миллионта электромобилни бозорга чиқариш, шунингдек, бир миллиондан ортиқ роботакси ва Optimus роботларини ишлаб чиқариш вазифалари бор.

«Илон Маскни ушлаб туриш ва рағбатлантириш Tesla компанияси учун стратегик жиҳатдан жуда муҳим ва зарур», — деди директорлар кенгаши раиси Робин Денҳолм.

Ноябр ойида акциядорлар ушбу келишув бўйича овоз беришади. Ҳозирда бир қисм инвесторлар бу битимнинг амалга ошириб бўлмаслиги ва компаниянинг келажагига таъсир қилиш эҳтимоли ҳақида баҳс-мунозараларни олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск тарихда илк триллионер бўлиши мумкин