Исроил армияси Ғазо шахрида Сусси биносини вайрон қилди. Шу ҳафтада Муштаҳа ҳам бузилган эди. Исроил бу биноларни Ҳамас назорат қилганини айтган, лекин жангарилар буни инкор қилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Исроил аҳолига жанубга кўчишни тавсия қилмоқда ва озиқ-овқат, сув, тиббий ёрдам берилишини билдирган. Бироқ БМТ бу ҳудудларни гавжум ва хавфли деб атади, шифохоналар эса тўлиб кетган. Шу ҳафтада беш бола сув навбатида ҳалок бўлган.
Шаҳар бўйлаб бир ой ичида бир қанча уйлар вайрон қилинган. Исроил фуқароларни огоҳлантиришга уринган.
Ғазо шахрида тахминан бир миллион киши яшайди. БМТ очарчилик хавфи борлигини огоҳлантирган. 2023 йил октябрдаги Ҳамас ҳужумидан сўнг Исроил ҳаракатлари давом этмоқда. Шу вақтдан буён камида 63 минг киши ҳалок бўлган, 367 киши очарчиликдан вафот этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!