Жанубий Корея ҳукумати АҚШнинг Грузия штатида joyлашган Hyundai заводида юзлаб фуқаролари ҳибсга олингach, фавқулодда йиғилиш ўтказди. Ҳукумат воқea жойига дипломатларини юбориб, вазиятни яқиндан кузатмоқда.
АҚШ иммиграция хизмати 475 кишини, асосан кореяликларни, рухсатсиз ишлагани учун ҳибсга олди. Оқ уй бу операцияни оқлаб, у ноқонуний меҳнатга қарши кураш мақсадида амалга оширилганини билдирди.
LG Energy Solution компанияси ҳибсга олинган ходимларини озод қилиш учун чоралар кўраётганини маълум қилди.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хюн фуқароларнинг ҳибсга олиниши учун масъулият сезаётганини айтди. Ҳукумат махсус штаб тузиб, зарур бўлса вазирнинг Вашингтонга сафар қилиши мумкинлигини билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар