date

Европада янги чегара тартиби жорий қилинади

Европада янги чегара тартиби жорий қилинади
Европа Иттифоқи шу йил кузидан янги электрон чегара тизимини ишга туширмоқчи. Бу тартиб чет давлат фуқаролари Европага кирганда ва чиққанда автоматик равишда қайд қилинишига таъминлайди. Мақсад – хавфсизликни кучайтириш ва саёҳатни қулайроқ қилиш.

Тизим Европанинг 29 мамлакатида амал қилади. Улар орасида Франция, Испания, Италия, Греция каби ўзбек сайёҳлари кўп борадиган жойлар ҳам бор. Энди паспортни муҳрлаш ўрнига махсус қурилма орқали одамнинг бармоқ изи ва сурати олинади.

Янги тартиб 12-октабрдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади. Дастлаб Довер портида автобус йўловчилари рўйхатдан ўтади, кейин бошқа сайёҳлар ҳам қўшилади. Рўйхатдан ўтган маълумотлар уч йил давомида амал қилади.

Мутаҳассислар дастлабки пайтларда узун навбатлар бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Зарурат туғилса, вақтинча эски тартиб – яъни паспортни қўлда муҳрлаш давом эттирилади. 2026-йилдан бошлаб эса яна қўшимча тартиб кучга киради, унга кўра визасиз борадиган сайёҳлар ҳам олдиндан онлайн рухсатнома олиши шарт бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада янги чегара тартиби жорий қилинади