date

Сочи тоғларида йўқолган алпинист кутилмаганда топилди

Сочи тоғларида йўқолган алпинист кутилмаганда топилди

Сочи тоғларида бир ҳафта давомида қидирилган 58 ёшли алпинист Сергей Мелников соғ-саломат топилди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Жанубий қидирув-қутқарув хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у тоғ тизмасининг нариги томонига ўтиб, Аибга қишлоғига етиб борган. Чегарачилар уни шу ерда топиб, хавфсиз жойга олиб чиққан. Россия алпинизм федерацияси вице-президенти Александр Пятницин сўзларига кўра, Мелниковнинг соғлиғи яхши, тиббий ёрдамга эҳтиёжи йўқ.

Қидирув ишлари бир ҳафта давом этди. Аибга қишлоғи Россия ва Абхазия чегарасида, денгиз сатҳидан 840 метр баландликда жойлашган.

Сергей Мелников Роса Хутор тоғ-чанғи курортининг фотохизматида фаолият юритади. У 29 август куни гид сифатида икки нафар сайёҳ билан тоққа чиққан. Бироқ, бир кундан кейин сайёҳлар фақат ўзлари қайтиб келиб, у чарчагани боис пастга туша олмаганини айтишган.

Шундай қилиб, хавотирли бир ҳафтадан сўнг алпинистнинг соғ-омон топилиши унинг яқинлари ва қутқарувчилар учун ҳақиқий қувонч бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сочи тоғларида йўқолган алпинист кутилмаганда топилди