date

Трамп: чет эл компаниялари америкаликларни ўқитишлари керак

Трамп: чет эл компаниялари америкаликларни ўқитишлари керак
АҚШ президенти Доналд Трамп Жоржия штатидики Hyundai заводида ўтказилган иммиграция рейдидан кейин чет эл компанияларини иммиграция қонунларига риоя қилишга чақирди. У компаниялар америкалик ишчиларни ишга олиб, уларни тайёрлашлари зарурлигини айтди.

Ўтган ҳафта федерал агентлар Hyundai аккумулятор заводида 475 ишчини, жумладан 300 нафар Жанубий Корея фуқаросини ҳибсга олди. Жанубий Корея ҳукумати ватандошларини қайтариш устида ишламоқда.

Трамп ижтимоий тармоқда ёзганида, хорижий сармояларни қўллаб-қувватлашини, аммо бунинг эвазига америкалик ишчилар учун имконият яратишни талаб қилишини билдирди.

Шунингдек, у айрим хорижий мутахассисларни вақтинча АҚШга киритиб, америкалик ишчиларга тажриба ўргатиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: чет эл компаниялари америкаликларни ўқитишлари керак