
Ғазо сектори яна йирик йўқотишларга гувоҳ бўлди. Исроил қўшинлари эрталабдан бери амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 46 инсон ҳаётдан кўз юмди.
Al Jazeera телеканали хабар беришича, қурбонларнинг асосий қисми — 44 киши — Ғазо шимолида ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбийлари ХАМАС томонидан қўлланилган кўп қаватли биноларни асосий нишон сифатида танламоқда. Ҳужумлар ҳозирча тўхтамаган ва қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар