date

АҚШда икки киши Powerball жекпотида омад кулиб,миллиардeр бўлди

АҚШда икки киши Powerball жекпотида омад кулиб,миллиардeр бўлди

Америка Қўшма Штатларида ўтказиладиган Powerball лотереяси яна бир бор тарихга кирди. Миссури ва Техас штатларида яшовчи икки нафар фуқаро йирик жекпот ғолиби бўлди. Улар тақсимлаб оладиган умумий мукофот суммаси 1,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу рақам Америка тарихидаги энг йирик лотерея ютуқларидан бири сифатида қайд этилди.

Маълумотларга кўра, ҳар бир ғолиб олган улуши учун икки хил вариантдан бирини танлаш ҳуқуқига эга: ё 893,5 миллион доллар миқдоридаги аннуитет тўловини 30 йил давомида олади, ёки 410,3 миллион доллар миқдоридаги бир марталик нақд тўловни қўлга киритади. Бир марталик тўловда солиқлар ушлаб қолинади, аннуитетда эса йилма-йил тўлов амалга оширилади.

Молиявий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, кўпчилик ғолиблар кўп йиллик тўловлар ўрнига нақд пулни дарҳол олишни маъқул кўради. Сабаби, бу йўл орқали ғолиблар пулларини сармоя қилиш ёки шахсий эҳтиёжларига сарф этиш имкониятига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда икки киши Powerball жекпотида омад кулиб,миллиардeр бўлди