date

Ватикан илк бор “минг йиллик” авлиёни эълон қилди

Ватикан илк бор “минг йиллик” авлиёни эълон қилди

Рим папаси Лео XIV Ватиканинг Авлиё Пётр майдонида 2006 йилда лейкемиядан вафот этган 15 ёшли Карло Акутисни авлиё сифатида эълон қилди, деб ёзади Vatican News.

Associated Press’нинг қайд этишича, Акутис католик черкови томонидан канонизация қилинган биринчи минг йиллик авлиё бўлди. У дастурлашга қизиққан, интернетдаги фаол ваъзлари сабабли “илоҳий таъсирчи” лақабини олган ва мўъжизаларга бағишланган веб-сайт юритган.

Черков Карло Акутисга оид икки мўъжизани тан олди. Улардан бири Бразилиядан бўлган боланинг унинг хотираси кунида соғайиши, иккинчиси эса Коста-Рикадан келган аёлнинг оғир жароҳатдан кейин Акутис дафн этилган жойга ташрифидан сўнг мўъжизавий равишда соғайиши билан боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ватикан илк бор “минг йиллик” авлиёни эълон қилди