АҚШда божлар ишлаб чиқарувчиларга оғирлик қилмоқда. Matouk компанияси ҳар ой 100 минг доллардан ортиқ қўшимча харажат қилишга мажбур. Сабаби – Ҳиндистон ва Португалиядан олиб келинадиган мато ва бошқа маҳсулотларга қўйилган юқори тўловлар.
Мутаҳассислар фикрича, бу чоралар фойда бермаяпти, аксинча нархларни ошириб, корхоналар янги техника ва ривожланишга сарфлайдиган маблағини камайтирмоқда.
Маҳаллий тадбиркор Франк Тексера ҳам бундай сиёсат узоқ муддатда АҚШ иқтисодиётига зарар етказишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришни қайта тиклаш янада мураккаблашади.
Шу билан бирга, айрим тадбиркорлар адолатли савдо бўлишини исташса-да, ҳозирча божлар кўплаб кичик ва ўрта корхоналар учун қўшимча харажат ва фойданинг камайишига сабаб бўлмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!