date

Тунис Грета Тунберг қатнашган кемага ҳужум қилинганини рад этди

Тунис Грета Тунберг қатнашган кемага ҳужум қилинганини рад этди
Тунис ҳукумати Ғазога ёрдам олиб кетаётган, ичида Грета Тунберг ҳам бўлган кемага дрон билан ҳужум қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Флотилия ташкилотчилари Португалия байроғи остида юрган кема Тунис яқинида турганида зарбага учраганини ва ёниб кетганини айтган. Уларнинг сўзларига кўра, барча йўловчилар ва экипаж омон қолган.

Тунис Миллий гвардияси эса ҳеч қандай дрон қайд этилмаганини, портлашнинг кема ичидан келиб чиққан бўлиши мумкинлигини билдирди. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.

Флотилия ўтган ҳафта Барселонадан йўлга чиққан бўлиб, унинг мақсади Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказиш эди. Бунга ўхшаш кемалар илгари ҳам Исроил томонидан тўхтатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тунис Грета Тунберг қатнашган кемага ҳужум қилинганини рад этди