date

Тайланд собиқ бош вазири яна қамоққа ҳукм қилинди

Тайланд собиқ бош вазири яна қамоққа ҳукм қилинди
Тайланд Олий суди собиқ бош вазир Таксин Шинаватра бир йил қамоқ жазосини ўташи кераклигини маълум қилди. Суд унинг 2023-йилда соғлиги сабабли касалхонага ўтказилишини ноқонуний деб топди.

Таксин илгари саккиз йилга ҳукм қилинган, кейинчалик қирол уни бир йилга қисқартирган эди. У қамоқда бир кундан кам вақт қолиб, юрак касаллиги сабабли дарҳол касалхонага кўчирилганди.

Суд қарорда Таксиннинг касаллиги оғир бўлмагани, уни қамоқдан ташқарида ҳам даволаш мумкинлиги айтилди. Шунинг учун у қолган жазосини қамоқда ўташи лозим.

Таксин 2001-йилдан бери Тайланд сиёсиатида муҳим шахс ҳисобланади. Унинг оиласи ҳануз сиёсатда фаол бўлиб, қизи Петонгтарн партияни мухолифат сифатида давом эттиришини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайланд собиқ бош вазири яна қамоққа ҳукм қилинди