22:53 / 19.12.2016
8 655

Сурия муаммолари энди Қозоғистонда ҳал қилинади

Сурия муаммолари энди Қозоғистонда ҳал қилинади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Сурияга доир масалаларни гаплашиб олиш учун Остона тайёрлиги хусусида гапириб ўтди. Бу ҳақда у Россия президенти Путин ҳамда Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотдан сўнг айтиб ўтган деб хабар беради президент матбуот хизмати.

“Россия ва Туркия президентлари билан суҳбатда энг долзарб халқаро ва ҳудудий муаммолар тилга олинган. Россия ва Туркия раҳбарлари Суриядаги томонларнинг мулоқотлари Остонада ўтишига хоҳиш билдиришган. Нурсултон Назарбоев ушбу фикрни қўллаб, бундай мулоқотлар учун Қозоғистонда ҳамма шароитлар яратилишини айтиб ўтган”,-дейилади хабарда. Назарбоев Суриядаги муаммонинг тинч йўл хал бўлиши тарафдори эканлигини билдирган.

16 декабрда Путин Эрдоған билан телефон орқали суҳбатда Сурия муаммоси иштирокчилари янги бир майдонда гаплашиб олишлари таклифини берган. “Масалан, бундай худуд Қозоғистоннинг пойтахти Остона бўлиши мумкин. Агар томонлар рози бўлишса, биз президент Назарбоевга мурожжат этиб, бу жараённи қўллашини илтимос қилардик»,-деди Россия президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия муаммолари энди Қозоғистонда ҳал қилинади