23:04 / 19.12.2016
9 099

Саддам Ҳусайнни сўроқ қилган АҚШ «ЦРУ» терговчиси барча ёлғонларни фош қилди

Саддам Ҳусайнни сўроқ қилган АҚШ «ЦРУ» терговчиси барча ёлғонларни фош қилди

Саддам Хусайн қатл этилганидан 10 йил ўтиб, ироқ раҳбарини шахсан сўроқ қилган ЦРУ терговчиси Жон Никсоннинг китоби чоп этилади. Унда Америка махсус хизмати ходими Вашингтоннинг америкаликларга Хусайн ҳақидаги айтган ҳар бир сўзи ёлғон бўлганлигини таъкидлайди. Жумладан, унинг сўзларига кўра Боғдод ҳеч қачон на АҚШ, на ўз қўшниларига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашни режалаштирмаган. Саддамнинг ўзи эса деярли давлат бошқарувини ташлаб қўйганди. Бундан ташқари Саддам Ироқдаги хукумат ўзгартирилиши жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантиради.

“Бу воқеа 2003 йилнинг 13 декабрида содир бўлади (Саддам Хусайн ҳибсга олинган кун). Бу вақтда менинг Ироққа келганимга саккиз ҳафта бўлганди. Биз Саддам ва унинг ҳамтовоқларига олиб борадиган калаванинг учини қидирардик”,-Никсоннинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Ўшанда Ироқ йўлбошчиси тузумига қарши қаратилган уруш бошланганлигига 9 ой бўлганди. Америка ҳарбийлари кичик бир ер ости бункерларидан биридан соқолли бир эркакни ушлашади. Айнан Жон Никсон унинг баданидаги татуировка ҳамда ўқдан қолган чандиқларга қараб Хусайнни таниб қолади.

Биринчи афсона. Саддамнинг қиёфадошлари

Никсоннинг айтишича, ўз хавфсизлигини ўйлаб Саддам Хусайн бир нечта қиёфадошларига эга бўлганлиги ҳақидаги хабар ҳам аслида уйдирма бўлган.
“Равзедкада ишлаганлар учун бу гап роса кулгули туюлган. Шундан сўнг мен саволлар тузишга киришдим”,-сўзлаб берди ЦРУ ходими.

Иккинчи афсона. Жангарилар билан алоқа

Сўроқ чоғида Хусайн “Ироқ-бу жангарилар миллати”, эмас деди. “Биз ҳеч қанақасига Бен Ладен билан алоқадор эмасмиз ҳамда ўз қўшниларимизга ҳеч қандай хавф солмаймиз”,-деганди Ироқ йўлбошчиси. 2001 йилнинг 11 сентябридаги террорга оид саволга жавобан у шундай деди:”Сиз бу ишга кимлар жалб этилганига қаранг, жангарилар қайси давлатдан келишган? Саудия Арабистони. Нега сиз айнан мен бу ишга алоқадорман, деб ўйлаяпсиз?”. Никсоннинг айтишича, бошида ҳатто Хусайн Нью-Йоркдаги фожиа туфайли АҚШ ва Ироқ алоқалари яхшиланишига ишонган. Чунки энди Вашингтонга радикаллар билан жангда иттифоқчилар керак бўлиши мумкин эдида. “У қанчалик адашган эди”,-қўшимча қилади ЦРУ терговчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2006 йилнинг 9 сентябрида АҚШ сенатининг разведка бўйича докладида Саддам Хусайннинг “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти билан умуман алоқаси бўлмаганлиги, унинг асосчиси Усама бен Ладен эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Учинчи афсона. Оммавий қирғин қуроли

Бундан ташқари Саддам Хусайн Боғдод ҳеч қандай оммавий қирғин қуролига эга эмаслигини таъкидлаган. Ўшанда АҚШ ИРОҚни айнан шунда айблаган.
“Лекин Америка президенти (Жорж Буш-кичиги) Ироқ бундай қуролга эга ва у унинг давлатига ҳужум қилишни хоҳлаши ҳақида гапирганини”,- айтиб ўтади ҳибсга олинганининг илк кунидагиёқ.

Ироқ раҳбари


- “Биз ҳеч қачон бундай қурол ишлатиш фикрида бўлмаганмиз,-қўшимча қилди у.-Бу гап ҳатто муҳокама ҳам қилинмаган. Кимёвий қуролни бутун дунёга қарши қўллашми? Бу ишни қилишга бел боғлайдиган мард топиладими-йўқми ўзи?”.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилнинг 14 февралида Саддам Хусайн оммавий қирғин қуролини олиб кириш, ишлаб чиқаришни таъқиқловчи қарорга имзо чекади, бироқ бу саъй-ҳаракат Вашингтонга камдек туюлади. 18 мартда Буш халқ олдида чиқиш қилиб, Хусайннинг 48 соат ичида мамлакатни тарк этиши ҳақида шарт қўяди.

Тўртинчи афсона. Золим ўгай ота


Америкалик экспертлар келтирган яна бир афсона бу Саддам Хусайннинг ўгай отасига тегишли бўлган. Айтишларича, у болалигида Саддамни обдон калтаклагани боис ҳам у шундай зулмкор, шафқатсиз ҳукмдор бўлиб қолган ва у нима бўлган тақдирдаям оммавий қирғин қуролини қўлга киритиб, ҳаммадан ўч олишни кўзлаган экан. Шунга қарамай, Хусайн сўроқ чоғида Никсонга ўгай отаси у учратган дунёдаги энг меҳрибон инсон бўлганлигини айтади. “Иброҳим Хасан, Оллоҳ уни раҳматига олган бўлсин, менга ўз сирларини ишониб айтган. Мен унга ўз ўғлидан яқинроқ бўлганман”,-ҳикоя қилади у.

Бешинчи афсона. Темир панжа

“У давлатни темир панжа билан сиқувга олиб бошқаргани ҳақидаги тахминлар ҳам ўз тасдиғини топмади”,-давом этади терговчи. Бу Саддамни сўроқ қилиш жараёнида аниқланган. Хусайн сўнгги йилларда ҳукуматда муҳокама этилаётган масалаларга бефарқ бўлган. У бутун вақтини романлар ёзишга бағишлаган ҳамда давлатда нималар содир бўлаётганидан бехабар бўлган.

Саддамнинг мурожаати

- Саддам Хусайн Америка хукуматига мурожаат этиб жумладан шундай деган:”Сиз таназзулга юз тутасиз. Сиз Ироқни бошқариш осон эмаслигини тушуниб етасиз. Сиз бу юртнинг тили, тарихи, бизнинг дунёқарашимизни билмайсиз. Тарихимиз ҳамда иқлимимизни билмай туриб, ироқликларни тушуниш мушкилдир”.

БУШ УЧУН ТАХМИНИЙ ФИКР

Ироқ президенти қатл этилганидан бир қанча вақт ўтиб АҚШ президенти Жорж Буш – кичиги билан шахсан суҳбатда Никсон Хусайн билан танишувнинг буткул бошқачасини келтиради.

“Мен у сўроқ вақтида ўзини камтарона тутиб, ўз-ўзига танқидий назар билан қараши ҳақида гапирдим. Лекин президент менга шундай қаттиқ қарадики, гўёки яна битта шунақа сўз уни ўзидан чиқишига туртки беришини кўзлари билан маълум қилди. Шунда мен дарҳол фикримни ўзгартириб, Саддам заҳархандалик билан гапирадиган кибрли ва ўта шафқатсиз одам бўлган, дедим. Бу гап Бушни бироз тинчлантирди”,-хотирлайди у.

“Чиқиб кетаётганимда Буш тўсатдан, “У сибир язваси жойлаштирилган шиша қутиларни қаерда сақлашини ростанам айтиб бермадими?”, деб сўраб қолди. Ўша ердагиларнинг ҳаммаси гур этиб кулиб юборишди. Лекин менимча кулгуга ҳеч қанақа ўрин бўлмаган. Ўша урушда Америка 4 минг жангчисини йўқотган”,-ёзади Жон Никсон.

У аслида “шафқатсиз якка ҳукмдор”ни оқлаш фикридан йироқ, бироқ уни тахтдан ағдариш бу қадар саъй-ҳаракат, ундан сўнг Ироқни қайта тиклаш учун триллионлаб доллар сарфланишига арзимасди.

ПАУЭЛЛ ШИША ҚУТИСИ

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Ироққа қарши қўлланилган иқтисодий санкциялар Саддам Хусайнни оммавий қирғин қуролларини яратиш фикридан қайтарганлиги ҳақида айтиб ўтади. Орадан бироз вақт ўтиб у янаям ишончли бўлиши учун БМТ Бош ассамблеясида Ироқда америкалик разведкачилар томонидан топилган гўёки биологик қуроли мавжуд шиша қутини оммага тақдим этади. Бироқ кейинроқ унинг ёлғонлиги исботланган.

RTnews маълумотлари асосида тайёрланди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саддам Ҳусайнни сўроқ қилган АҚШ «ЦРУ» терговчиси барча ёлғонларни фош қилди