date

Исроил зарбаси Қатар пойтахти Доҳадаги портлашларга сабаб бўлди

Исроил зарбаси Қатар пойтахти Доҳадаги портлашларга сабаб бўлди

Исроил ҳаво кучлари амалга оширган ҳаво ҳужуми Қатар пойтахти Доҳада кескин портлашларга сабаб бўлди.

Sabrien News тарқатган маълумотларга кўра, зарбалар Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг асосий қароргоҳи бўлган ҳудудга қаратилган. Қатар марказида ўндан зиёд кучли портлаш товушлари эшитилгани қайд этилмоқда.

Тел-Авив расмийлари ҳам ҳаводан берилган зарбаларни тасдиқлади. Маълум қилинишича, операция Исроил мудофаа кучлари ва умумий хавфсизлик хизмати (Shabaq) ҳамкорлигида амалга оширилган. Уларга кўра, ҳужум ҲАМАСнинг юқори даражали раҳбарларига қаратилган, аммо аниқ исмлар аввалдан очиқланмаган.

Al-Arabiya тарқатган маълумотга асосланиб, Доҳадаги ҳаво ҳужуми натижасида ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиларидан бири Ҳалил ал-Ҳайя ҳамда ташкилот раҳбариятининг яна уч аъзоси ҳалок бўлган.

Шу билан бирга, Исроил ҳудудидаги ядровий иншоотлар устидан учувчисиз самолётлар орқали янги таҳдид эълон қилингани ҳақида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ҲАМАС Ғазо сектори бўйича музокараларга тайёрлигини билдирган эди. Бироқ айни пайтда Исроил томони уруш ҳаракатларини янада кучайтирмоқда.

Бу воқеа Яқин Шарқдаги зиддиятларни янада кескинлаштириб, минтақадаги сиёсий ва ҳарбий вазиятни яна бир бор жиддий ҳолатга олиб келди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил зарбаси Қатар пойтахти Доҳадаги портлашларга сабаб бўлди