date

Украина ёшларига мамлакатдан чиқиш имконияти яратилди

Украина ёшларига мамлакатдан чиқиш имконияти яратилди
Украина ҳукумати 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган эркакларга мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат берди. Президент Володимир Зеленский бу қарорни эълон қилиб, ёшлар хоҳласа, ҳеч қандай тўсиқсиз қайтиб келиши ҳам мумкинлигини айтди.

Россия босқини бошланганидан бери 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркакларга чегарадан чиқишга тақиқ қўйилганди. Энди эса 22 ёшгача бўлганларга бу чеклов олиб ташланди. Шу сабабли кўплаб йигитлар Европа давлатларига чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Мутаҳассисларнинг фикрича, бу қарор мамлакатдаги аҳоли камайиши ва ҳарбий кучлар етишмовчилиги шароитида қабул қилинган. Уруш ва паст туғилиш даражаси сабаб Украина аҳолиси 10 миллион кишига қисқаргани айтилмоқда.

Аммо ёшларнинг қарашлари турлича: кимдир хавфсизлик ва келажакни ўйлаб кетишни истаса, бошқалар эса Ватанида қолиб, уни ҳимоя қилишни ўз бурчи деб билмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ёшларига мамлакатдан чиқиш имконияти яратилди