date

Трамп: Россия Украинадаги можарони атайлаб узайтирмоқда

Трамп: Россия Украинадаги можарони атайлаб узайтирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Россия Украинада давом этаётган урушни умуман тугатиш ниятида эмас, аксинча, уни қасддан чўзмоқда.

Унинг таъкидлашича, урушнинг чўзилиши нафақат Украина учун, балки бутун дунё хавфсизлиги учун ҳам жиддий таҳдиддир.

Америка раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар ҳар сафар музокараларда муваффақиятга эришиш йўлида ҳаракат қилганда, Россия келишувга тўсқинлик қиладиган ҳаракатларни амалга оширади. Трамп бундай хатти-ҳаракатни мутлақо номақбул деб атади.

"Мен ҳар сафар биз унга яқинлашамиз деб ўйласам, у бориб кимгадир яна бомба ташлайди - бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", деди Трамп.

Сешанба куни Америка раҳбари ҳали ҳам Россия ва Украина ўртасидаги можарога барҳам беришни режалаштираётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, можарони ҳал қилиш АҚШ учун “энг осон” бўлиб туюлди, бироқ давлат раҳбарлари – Россия президенти Владимир Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленский даражасида вазият “ўзаро адоват туфайли” мураккаблашди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Россия Украинадаги можарони атайлаб узайтирмоқда