date

Польша ҳавосида чегара бузган объектлар йўқ қилинмоқда

Польша ҳавосида чегара бузган объектлар йўқ қилинмоқда

Польша Бош вазири Дональд Туск кечаси мамлакат ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, ҳозирда Польша осмонида ноқонуний кириб келган объектларга қарши махсус операция амалга оширилмоқда.

«Польша ҳаво ҳудуди бир неча марта бузилди. Қўшинлар объектларга қарши қурол ишлатди. Президент ва мудофаа вазири билан доимий мулоқотдаман», — деди Туск ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шу билан бирга, миллий мудофаа вазири ўринбосари Цезарий Томчик ҳам операция давом этаётганини тасдиқлаб, ҳаво ҳудудини бузган объектлар зарарсизлантирилаётганини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша ҳавосида чегара бузган объектлар йўқ қилинмоқда