Исроил армияси Ғазо шаҳридаги аҳолига жанубга кўчишни буюрди. Унга кўра, бу ҳудуд Ҳамаснинг “сўнгги асосий таянчи” ҳисобланади. Ҳаво ҳужумлари натижасида кўплаб бино вайрон бўлди. Шунга қарамай, миллионлаб одамлар шаҳарда қолишда давом этмоқда.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, зарбалар олдидан уларга атиги 15 дақиқа вақт берилган. Кўпчилик оилалар уй-жойи ва озиқ-овқатидан айрилган. Улар жанубга бориш учун на пул, на имконият топа олаётганини таъкидлашмоқда.
Исроил эса жанубдаги гуманитар зоналарда ёрдам, озиқ-овқат ва чодирлар борлигини айтмоқда. Рафаҳ яқинида янги ёрдам марказлари қурилаётгани билдирилди. Бироқ халқаро ташкилотлар бу ҳудудлар аллақачон тўлиб-тошгани ва одамларни жойлаштириш имконисизлигини огоҳлантирмоқда.
Мутаҳассисларнинг фикрича, Ғазо шаҳрида эвакуация жараёни жуда қийин бўлади. Гаровдагилар оилалари эса Исроил режаларини танқид қилиб, уларни хавф остига қўйилаётганини таъкидлашмоқда. Шунга қарамай, Исроил амалийотни давом эттиришини маълум қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!