
Сурия фуқаролар уруши йилларида минглаб болалар ота-оналаридан ажратилиб, турли етимхоналар ва муассасаларга жойлаштирилган. Айрим ҳолларда улар қариндошлари қўлига берилмаган, балки ҳужжатлари ўзгартирилиб, бегона жойларда сақланган. Ҳозир ҳам кўплаб оилалар фарзандларининг тирик ёки йўқлигидан бехабар.
BBC ва халқаро ҳамкор ташкилотларнинг текширувига кўра, камида 323 бола махфий равишда қариндошларидан ажратиб олинган. Энг кўп бола қабул қилган ташкилотлардан бири Австрияда жойлашган SOS Children’s Villages International бўлган. Айрим собиқ ходимлар у ерда болалар шахси ўзгартирилгани ва улар билан алоқага рухсат берилмагани ҳақида гапирмоқда.
Ташкилот бу айбловларни қисман рад этган, бирок болалар тақдири юзасидан “афсусда эканини” билдирган. SOS раҳбарияти Суриядаги муассасаларда болалар ноқонуний равишда ота-онасидан ажратилгани бўйича мустақил текширув бошлашини маълум қилган.
Шу пайтда эса юзлаб оналар изланишда давом этмоқда. Улар бир муассасадан бошқасига бориб, фарзандларини излашга мажбур. Сурияда янги ҳукумат ҳам текширув бошлаган, бирок ресурслар етишмагани боис натижа ҳануз сезилмаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!