date

Трамп Польша ҳаво ҳудудига Россия дронлари кирганига муносабат билдирди

Трамп Польша ҳаво ҳудудига Россия дронлари кирганига муносабат билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп 10 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган воқеага ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудини бузгани жиддий масала ҳисобланади.

“Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудини бузди? Етиб келдик!”, — деб ёзди Оқ уй раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Полша расмийлари ва НАТОнинг позицияси

10 сентябрь куни Полша Қуролли кучлари оператив қўмондонлиги мамлакат ҳудудига кирган бир нечта дрон йўқ қилинганини маълум қилди. Бош вазир Доналд Туск бу дронлар Россияга тегишли бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар “тўғридан-тўғри хавф туғдирган” учувчисиз аппаратларни уриб туширишга мажбур бўлган.

Шундан кейин НАТО Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасини ишга туширди. Унга кўра, аъзо давлатлар ўз ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида қолганда биргаликда маслаҳатлашиши шарт.

Россия томони изоҳ берди

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу воқеа юзасидан фикр билдирди. Унга кўра, Кремл ҳозирга қадар Полша расмийларидан дронлар билан боғлиқ вазият юзасидан ҳеч қандай расмий сўров олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Польша ҳаво ҳудудига Россия дронлари кирганига муносабат билдирди