date

Непалда ҳукумат қулади, Ҳиндистон хавотирда

Непалда ҳукумат қулади, Ҳиндистон хавотирда
Непалда ижтимоий тармоқлар тақиқлангач, кўплаб одамлар кўчага чиқди. Политсия билан тўқнашувларда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Шундан кейин Бош вазир КР Шарма Оли истеъфога чиқди. Мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилинди ва армия тартибни тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Непал воқеалари сўнгги йилларда Бангладеш ва Шри-Ланкада бўлган инқирозларни эслатмоқда. Непал Ҳиндистон учун муҳим қўшни давлат, чунки икки мамлакатни 1750 км узунликдаги очиқ чегара боғлайди. Миллионлаб непалликлар Ҳиндистонда яшаб, ишлайди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Непал воқеаларидан ташвиш билдирди. У тинчликни қўллаб-қувватлашга чақирди ва ҳукумат аъзолари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Мутахассислар айтишича, Непал беқарорлиги Ҳиндистонга хавф туғдиради. Чунки бу мамлакат Хитой билан чегарадош ва стратегик ҳудудда жойлашган. Шу сабабли Ҳиндистон янги ҳукумат билан алоқаларда эҳтиёткор бўлиши керак бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда ҳукумат қулади, Ҳиндистон хавотирда