date

Исроил бош вазири: «Террористларга бошпана берганлар жавоб беради»

Исроил бош вазири: «Террористларга бошпана берганлар жавоб беради»

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 2023 йил 7 октябр куни содир этилган қонли теракт иштирокчиларига «паноҳ» берган давлатларга мурожаат қилиб, уларни чиқариш ёки суд олдига олиб келишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, бу вазифани давлатлар ўзлари бажармаса, Исроил албатта амалга оширади.

— Ва мен Қатарга ва террорчиларни яширган барча мамлакатларга мурожаат қиламан: уларни чиқаринг ёки жавобгарликка тортинг. Агар сиз буни амалга оширмасангиз, биз амалга оширамиз, — деди Нетаняҳу Исроил ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган нутқида.

Шу билан бирга, у биринчи марта Исроил зарбасига учраган давлат сифатида Қатарни тилга олди. 9 сентябр куни мазкур давлат ҳудудига Исроил томонидан ракета йўлланиб, ҲАМАС раҳбариятига тегишли манзил нишон қилинди. Бу ҳужум оқибатида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича билвосита музокараларда қатнашган фаластинлик ҳаракат вакиллари ҳалок бўлди.

Нетаняҳу нутқи 2000 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган теракт қурбонларини ёдга олиш маросимида айтилди. У ўша воқеани ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужуми билан қиёслади. Исроил раҳбарининг фикрича, Исроилнинг террористларга қарши амалга ошираётган ҳужумлари АҚШнинг Афғонистон ва Покистонда «Ал-Қоида» аъзоларини таъқиб этганидан ҳеч қандай фарқ қилмайди.

Нетаняҳу сўзларига кўра, Исроил ўз фуқароларини ҳимоя қилишда ҳеч кимдан ҳеч қандай рухсат сўрамайди ва бу йўналишда кескин чоралар кўришдан қайтмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил бош вазири: «Террористларга бошпана берганлар жавоб беради»