date

Трамп синови: Исроил ҳужуми ва Россия дронлари

Трамп синови: Исроил ҳужуми ва Россия дронлари
АҚШ Президенти Доналд Трамп бир кун ичида икки муаммо билан юзлашди. Исроилнинг Қатарда Ҳамас офисларига ҳаво ҳужуми ва Россия дронларининг Польша ҳудудига кириши Оқ уй учун қийин вазият яратди.

Исроил ҳужуми Трамп маъмурияти Ғазо бўйича режани тақдим этганидан икки кун ўтиб амалга оширилди. Бу воқеа АҚШ ташаббусига зарар етказиб, Трампнинг Нетаняҳу қарорларига таъсири бор-йўқлигини савол остига қўйди.

Россия дронлари Польша ҳудудига учиб кирди. Польша Бош вазири буни “урушдан кейинги энг хавфли ҳолат” деб атaди. Мутаxассислар буни НАТОнинг қатъиятини синаш сифатида кўрмоқда.

Европа давлатлари АҚШ билан янги санкциялар муҳокамасини бошлади. Трампнинг суст муносабати эса иттифоқчиларни хавотирга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп синови: Исроил ҳужуми ва Россия дронлари